Қозоғистоннинг айрим ҳудудларини қум бўрони қоплади (видео)

0

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятини қум бўрони қоплади. Маҳаллий аҳоли ижтимоий тармоқларда ноқулай об-ҳавонинг видеотасвирлари билан бўлишди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Аввалроқ фавқулодда ҳолатлар департаменти шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайишини маълум қилиб, бўрон ҳақида огоҳлантирган эди.

Маълумот учун, 16 март куни Шимолий Қозоғистон вилояти ва Петропавловскда бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Прогнозга кўра, жануби-ғарбдан эсган кучли шамол сониясига 15-20 метргача кучаяди.

Шунингдек, Жамбил, Туркистон, Қизил ўрдам, Ғарбий Қозоғистон, Акмолинск ва Атирау вилоятларида туман ёки шамол сабабли бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантирилган.

 

loading...