Об-ҳаво маълумоти

0

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ва Навоий вилоятининг айрим туманларида шамолнинг кучайиши 23-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқгача кўтарилади.

 

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-19° илиқгача исийди.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6-11° илиқ бўлади.

 

Манба: Ўзгидромет

loading...