Қоидани бузган ҳайдовчи жазоланди (+видео)

0

 

Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида «Matiz» русумли 80 Z960MA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 31-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги ҳолати акс этган видео лавҳа ижтимоий тармоқда тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

 

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди ва ҳайдовчи C.C.га нисбатан БҲМнинг 2 баравари, яъни, 490.000 сўм жарима жазоси белгиланди.

 

loading...