Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида ФИБ М.Улуғбек туманлараро судининг 13.02.2019 йилдаги № СБ-102/19-сонли суд буйруғига асосан қарздор И.Ш.дан ундирувчи Л.Ф. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 06.10.2020 йилда келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича 06.10.2020 йил куни бўлим давлат ижрочиси С.Шохидов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга қарор нусхаси почта алоқа бўлими орқали юборилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Ш.дан бўлим давлат ижрочиси томонидан алимент пулларини ундиришдан ташқари оилани сақлаб қолиш борасида профилактик тушунтиришлар ҳамда отанинг вояга етмаган фарзанди олдидаги бурчи ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Бундай профилактик тушунтирувларидан тўғри хулоса чиқарган алиментчи ота бир нафар вояга етмаган фарздандининг 18 ёшга тўлгунга қадар тўланиши керак бўлган жами 323 000.000 сўм алимент пулларини тўлаб, ижро иш юритуви Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.