Ўзбекистон фуқароси Россияда ҳибсга олинди

0

Санкт-Петербург полиция ходимлари Ўзбекистонда қидирувда бўлган “ўта хавфли мигрант”ни қўлга олишди. 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умид Тўраев Санкт-Петербург ҳуқуқни муҳофаза килиш органлари ходимлари томонидан ўз квартирасида ҳибсга олинди.

Умид Тўраев ўтган йилнинг ёзида озиқ-овқат дўкони эгасига зўравонлик қилганликда айбланмоқда. Бир гуруҳ жиноятчилар дўкон эгасини таёқ ва бита билан калтаклашган. Жиноят содир этганларнинг барчаси қўлга олинган, аммо Умид Тўраев Россияга қочиб кетиб, қурилишда ишлаб юрган.

Умид Тўраев Санкт-Петербург ҳудудий полиция бўлимига олиб кетилган. Ҳозирги кунда уни Ўзбекистонга экстрация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.