Янги миллий мультсериал яратилмоқда

0

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК томонидан “Ўтмиш афсоналари” номли 10 қисмли анимацион фильм яратилади.

Мазкур мультсериалда Тоҳир, Зуҳра, Амир ва Салим исмли қаҳрамонларнинг ўтмишга саёҳати акс эттирилади. Анимацион фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, унда Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, обидалари ҳамда буюк аждодларимиз ҳаёти тасвирланади.

Ҳозирда мультсериал учун ижодий жамоани шакллантириш ҳамда анимацион графиклар яратиш жараёнлари кетмоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати

loading...