Масжидга салом бериб кириш керакми?

0

Ассалому алайкум! Масжидда кўпчилик Қуръон ўқиб, зикр қилиб, китоб ўқиб ўтирибди ва бир киши масжидга кириб “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ” деса, унинг саломига хеч ким алик олмаса, шу ердагиларнинг хаммаси гунохкор бўладими? Масжидга кирганда одамларга салом бериб кириш яхшими ёки одамларни зикрдан чалғитмаслик ниятида жим кириш яхшими?

 

ЖАВОБ:

 

– Ва алайкум ассалом! Жим киргани яхши. Киришдаги дуони ўқиса бўлди. Валлоҳу аълам!

 

 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

loading...