Муроджон Аҳмадалиев 3 апрелда рингга чиқади. Рақиби маълум

0

Ўзбекистонлик енгилмас боксчи, иккинчи енгил вазннинг WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони наманганлик Муроджон Аҳмадалиев 3 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо арена” саройида бўлиб ўтадиган бокс кечасида япониялик мажбурий даъвогар Рёсукэ Ивасага қарши камарини ҳимоя қилиш учун рингга тушади.

 

Муроджон Аҳмадалиев (8-6, KOs) 2020 йилнинг январь ойида Даниель Романга қарши жангдан сўнг, бирлашган чемпионлик камарларига сазовор бўлган илк ўзбекистонлик чемпионга айланган эди. Маямида 12 раунд давом этган оқшомда у афсонавий Леон Спинкснинг рекордини такрорлади.  Муроджоннинг профессионал боксдаги ушбу ғалабаси бокс ҳамжамияти учун сюрприз эмас. 2016 йилги Рио Олимпиадасидаги бронза, 2015 йил жаҳон чемпионатидаги кумуш, 2017 йил Осиё чемпионатидаги олтин медали ўзбек ҳаваскор бокси олтин авлоди вакилининг порлаши учун хизмат қилган.

loading...