Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (63-қисм)

0

Кутилмаганда кўзим моторли қайиққа тушди. Уни ҳеч ким бошқармаяпти. Пўртана оқизиб келяпти уни. Бунинг устига, унчалик ҳам узоқда эмас. Бир қўлимда болакай, иккинчиси билан сузиб, қайиқнинг ёнига бордим. Ушладим. Уни ўзимга тортиб, бироз энгаштирдим-да, устига болакайни чиқардим. «Шалоп» этди. Сув бор экан. Қўрқиб кетдим ва бор кучим билан сакрадим. Бошқа пайти, бошқа шароитда ҳеч қачон бундай қилолмаслигим аниқ, агар ғойибдан куч келмаса. Ўзимни ўнгласам, қайиқдаман. Чақалоқ озгина сувда юзтубан типирчилаяпти. Жон алфозда уни кўтариб олдим-да, йиғлаб юбордим. Ахир уни бир ўлимда қутқариб, яна ўз қўлим билан ўлдириб қўйишим мумкин эди-да. Чинқириб йиғлаётган болакайни бағримга босиб, бақириб-бақириб йиғладим. У эса йиғлашдан тўхтаган ва ҳайрат билан менга тикилиб турарди. Бирор ёшга кириб қолган бўлса керак. Бегона билан ўзиникиларни ажрата олади. Кап-катта, беш бегона одам изиллаб йиғлаяпти. Ҳайратланади-да.

— Бўлди, бўлди. Ана энди қутулдик. Иккаламиз ҳам! — дедим унга кўз ёшимни артиб.

— Жасур ака…

Мен исмимни эшитишим билан бирдан овоз келган томонга қарадим. Навбаҳор реклама устунига осилиб қолибди. Икки букилган. Худди ипдай.

— Ҳозир! Ҳозир сени қутқараман! Ҳозир! Озгина чида!

Қайиқнинг эшкаги йўқ эди. Шу боисдан кафтим билан сувни итариб, Навбаҳорнинг ёнига яқинлашишга ҳаракат қилдим. Фойдаси бўлмади. Шунда оқиб келаётган кичкина тахтачага кўзим тушди…

Навбаҳор бутунлай ҳолдан тойган эди. Зўрға нафас оларди. Кўксига қўлим тегиб кетганди бақириб юборди. Уни амаллаб қайиқнинг ичига ётқиздим. Бир қўлини сал ёзиб, унинг устига чақалоқни қўйдим.

Сув оқишдан тўхтади. Ортга қайта бошлади. Сатҳи пасайди. Назаримда, энди сув ичига тушсам ҳам бўлаверади. Чунки сувнинг шаштидан асар ҳам қолмаганди. Бечоралар каби ортга қайтмоқда эди у. Бунга сайин бақир-чақир, қий-чувлар орта бошлади. Ҳамма кимнидир қидираётганди. Кимдандир ёрдам сўраётганди.

— Яхшимисан? — дедим сувга тушганимдан сўнг қайиқнинг ичига энгашиб.

— Мадорим йўқ, Жасур ака, ҳали ҳам ҳушим ўзимдамас, — деди аёлим нимжон овозда.

— Ҳечқиси йўқ, ҳаммаси ортда қолди. Мана, сувга тушдим. Тиззамдан сал баландроқ. Қайрат билан Ойсулувни топсак, олам гулистон.

Ўша-ўша чап оёғимнинг зирқираши ҳали ҳам қўймаётганди. Қайтанга бироз хотиржам тортганимдан сўнг баттар кучайяпти. Худди суякларим бир-бирига ишқалаётганга ўхшайди.

Мен гапириб бўлишим билан гўдак яна чирқираб йиғлашга тушди. Жим ётган эди. Энди жанжални бошлади. Ҳолсиз Навбаҳор секин бошини кўтарди-да, болачани овутмоққа чоғланди.

Бу орада кимнингдир ёрдам сўраб бақирганини эшитдим. У бизнинг яқингинамиздан бақирди. Рус тилида. Яна овоз аёл кишиники. Қарадим. У пўртана келтирган қандайдир чангалга ўхшаш бир ниманинг устида ётибди.

— Боринг, ёрдам беринг!

Навбаҳорнинг овози шунақанги ожизки, қўрқиб кетасан киши. Лекин шунга қарамасдан, ёрдам сўраётганнинг ёнига бордим. Унинг боши ёрилган, битта қўли қийшайиб қолганди. Шу ҳолида унга қандай ёрдам беришим мумкин?!

— Сабр қилинг. Ҳали замон «Тез ёр-дам»дагилар етиб келишади. Оз қолди, сабр қилинг!

Ёрдамим мана шу бўлди ва бўйнимни чўзганча Қайратни қидирдим. Кутилмаганда унча узоқ бўлмаган жойда пўртанага юзтубан ётган гавдага кўзим тушди. Шу заҳоти юрагим орқасига тортиб кетди. Қўрқа-писа аста-секин яқинлашдим. Унинг жони йўқ. Шу ожизгина оқимга қўшилиб оқиб кетишга шай. Фақат оғирлик тутиб турибди. «Эй, Худо! Эй, Худо, ишқилиб, Қайрат бўлмасин!» деган ўйда елкасидан ушлаб секин ўгирдим ва даҳшатдан қотиб қолдим. Унинг юзининг ярми йўқ эди. Гавдани шу заҳоти ташлаб, ортимга тисарилдим.

— Йўқ, Қайрат эмас! Қайрат эмас бу! Сочи сариқ! Қайрат эмас!

Миям гангиб, ақлдан озиб қайиқнинг ёнига қайтиб келдим. Навбаҳорнинг кўзи юмуқ. Кўкси сал кўтарилиб тушяпти.

— Навбаҳор! Навбаҳор! Сенга нима бўляпти?! Кўзингни оч. Ёрдамга келишади! Олиб кетишади бизни, кўзингни оч! — дедим йиғламоқдан бери бўлиб.

У оҳиста кўзини очди:

— Болага қаролмаяпман! — деди.

Худди шу маҳал тепамизда вертолётлар ғувиллаганча пайдо бўлди. Улар қарийб ўндан зиёд, ҳарбий вертолётлар эди.

— Ҳо-о-ой! Биз бу ердамиз!!! — дея жон алфозда бақирдим.

Худди эшитгандай,  худди бизни кўргандай биттаси тепамизда тўхтади-да, айланганча пастлай бошлади.

— Ана! Ана кўрдингми?! Навбаҳор! Бизни қутқаргани келишди! Ҳозир дўхтирлар кўриб қўйишади. Ҳеч нима кўрмагандай бўлиб кетасан, — дедим.

Вертолёт иккита нарвонга ўхшаш арқонини ташлади. Унинг учига замбил боғланган эди. Арқонларнинг биттасидан сирпаниб ҳарбий йигит тушди. Менга бир нималар деди ўзининг тилида. Битта ҳам сўзига тушунмадим. Унга Навбаҳор билан гўдакни кўрсатдим.

— Шуларни, шуларни аввал! — дедим рус тилида.

Навбаҳорни ўзим замбилга ётқиздим. Ҳарбий чақалоқни ушлади. Дарров вертолёт замбилни тортиб олди. Сўнг яна туширди.

Тўғриси, довдираб қолган эканман. Энди мени тортиб олишади, деб ўйлабман. Аммо мендан баттарлар атрофда кўп экан. Ҳарбий айнан уларга ёрдам беришга тушиб кетди. Мен эса четда қолавердим. Ҳарбийга ёрдам бергим келяпти. Бироқ оёғимдаги оғриқ шунақанги кучлики, зўрға ўзимни кўтариб турибди. Ҳа, оғриқ борган сайин кучайиб кетяпти. Бирор жойи синган бўлса керак.

Ёнимиздаги иморатнинг тўфондан омон қолган устунига суяндим-да, жароҳотланган оёғимни кўтариб олдим. Кўзим тина бошлади. Бир маҳал очиб қарасам, вертолёт учиб кетибди. «Яна қайтади. Кейингисида мен ҳам кетаман», дея шивирладим. Бироқ кейингисида ҳам менга навбат тегмади. «Фақат оёғим шикастланган. Ҳечқиси йўқ. Сал кечроқ қарашса ҳам бўлаверади. Ҳозир бошқаларни қутқариш керак. Ахир омади келмай қовурғасини синдириб олганлар, боши ёрилганлар озми? Бунинг устига, аёллар, болалар… Уларнинг орасига мен ҳам қўшилиб олсам инсофдан бўлмайди…» Буларнинг бари хаёлимда кечаётганди. Ўзимнинг эса тинкам қуриб қолган ва устунга бутун гавдамни ташлаб олгандим. Кўтариб турган ёлғиз оёғимни ҳам ҳали замон кучи қолмайди. Ҳали замон у ҳам букилади. Манави лойқага ётиб қолсам керак?! Ана шундан кейин мени ҳам олиб кетишади.

Қанча турдим билмайман. Аммо шуниси аниқки, сира навбатим келмаяпти. Балки, мен уларнинг эсидан чиқиб қолгандирман?! Балки, улар мени кўришмаётгандир?! Бунақа бўлиши мумкин эмас. Ахир ён-атрофимдагиларни олиб кетишяпти-ку! Бир жойда минглаб одамлар тўпланиб қолишмаган-ку! Ё мени ўлдига чиқаришдимикин?! Бўлиши мумкин эмас. Бир оёғимда устунга суяниб турибман. «Тўхта, кўринмайдиган томонга ўтиб олмадимми?» деган ўйда кўзимни очсам, атрофимда ҳеч ким йўқ. Бояги ва бошқа ҳарбийлар анча нарига кетиб қолишибди. Шу ёқдагиларни вертолёт туширган замбилга ортишяпти.

— Ҳо-о-ой! Мен қолиб кетдим! Мен ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб турибман!

Умримда илк маротаба бировдан ёрдам сўраётганим боис ғалати бўлиб кетдим. Ахир менинг ҳам кучим мана шу ҳарбийларникидан кўп-ку. Нега энди улардан ёрдам сўрашим керак. Битта оёғимнинг сингани нима бўлибди? Иккита оёғим синса ҳам қийинчиликларга дош бермаган номард.

Биров елкамдан тортди. Биров қўлтиғимга кирди. Яна бир киши ёрдамлашди. Ажнабий тилда гаплашишди. Тушунмадим. Сўнг мени нимагадир ортишди. Моторли қайиқ бўлса керак. Йўқ ундаймасдир, чунки сув жудаям камайиб кетганди. Моторли қайиқнинг парраклари тегиб қолади… Машина? У келолмайди. Ботиб қолади. Вертолёт бўлганида билардим. Умуман, менга нима фарқи бор? Муҳими, хавфсиз жойга олиб чиқишсин. Ёрдам беришсин… Туманнинг ичига кириб кетдим. Ҳушимдан айрилдим. Қандайдир баландликка кўтарилдим. Остимда кўм-кўк уммон. Қирғоқлари ўрмон билан қопланган. Юқоридан жуда бошқача кўринаркан. Шодлигингдан кўксинг ҳапқиради. Шунча баландликдан калла ташлагинг келади. Менимча, ўрдак мизож бўлсам керак. Чунки сувни кўришим билан ҳаловатимни йўқотаман. Кутилмаганда кўзим «минга қўйиб» келаётган самолётга тушиб қолди. У тўппа-тўғри мен томон келаётганди. Пастликка шўнғидим. Қанотларим йўғ-у, лекин учишни қотиряпман… Ана шу палла хаёлимга даҳшатли ўй келди. «Мен ўлган бўлсам керак!» Йўқ, бўлиши мумкин эмас, мен ҳали-бери ўладиганлардан эмасман. Мен узоқ яшайман! Мен ҳали бирорта зурриёд ҳам қолдирмадим. Навбаҳор туғиб бериши керак ҳали. Ана ундан кейин, шунда ҳам жуда эрта бўлади, лекин начора ўлишим мумкин. Аммо бирданига ҳозир… Унда нега учяпман? Мана, ойдай фикрлаяпман ҳам. Тушларнинг ўн мингдан зиёдини кўрганман. Бироқ бирортасида ҳам фикрлаш тугул ўйлай ҳам олмаганман. Нима воқеа бўлса, шунинг орқасидан эргашиб кетаверганман. Падаринга минг марта ланъат сен самолёт бўлганнинг. Мен ундан қочай, тўқнашиб уни ҳам, ўзимни ҳам абгор қилмай десам, у ҳам пастлади. Яна мени мўлжалга олган. Ҳарбий самолёт Американики. Йўқ, олти юлдузлилигига қараганда яҳудийларники бўлса керак. Уларга шунча жойнинг кулини кўкка совургани камлик қилибдими? Ўзи мен қолгандим-да, улар тегинмаган… «Ушлаб бўлибсан!» дея ўйладим-у, шу заҳоти кўкка парвоз қилдим. Самолёт эса ортидан икки турба олов чиқазиб остимдан ўтиб кетди. Кейин бошимга оғриқ кирди ва кўзимни очдим. Касалхонадаман ёки шунга ўхшаш бир жойда. Шифтда шамоллаткич айланиб ётибди. Ён-атрофимдан бировларнинг оҳ-воҳи эшитилади. Яна кимлардир баланд овозда гаплашяпти. Биров бақирди.

— Вася! Василий!!!

Жа, бақиришга вақтингни топибсан-да. Одамлар бу ёқда ўлим билан олишиб ётса-ю, бу онасининг уйида юргандай бақирса…

Бирдан хаёлимга оёғим келди. Унда жуда қаттиқ оғриқ бор эди. Ҳозир йўқ. Шошма, оёғимни кесиб ташлашган бўлишса-чи? Ваҳимада миямга келган ўйдан қўрқиб кетдим-да, бирдан бошимни кўтардим. Ҳар иккала оёғимга ҳам қарадим. Биттаси кўриниб турибди оқ чойшабнинг тагида. Иккинчиси, қандайдир каттадай. Шартта чап оёғимни қимирлатиб кўрдим. Қимирлади. Лекин сабил қолгур оғридиям-да.

— Худога шукр, Худога минг қатла шукр, — дедим.

Ва шу заҳоти хаёлимга Навбаҳор келди. Уни вертолётда олиб кетишганди. Мен бу ерда ялпайиб ётолмайман. Эртароқ Навбаҳорнинг ҳолидан хабар олишим керак. Мазаси йўқ эди. Нимжон эди.

Ўрнимдан туриб ўтирдим. Буни кўрган ҳамшира югуриб келди ва ўзининг тилида бир нарса-бир нарсалар деб кўксимдан итарди. Кейин иккала кафтини бирлаштириб, ётишинг керак, деган ишора берди.

— Иложим йўқ. Хотинимни топишим керак. У тирик. Лекин қаердалигини билмайман. Тушундингми?! — дея жавоб қайтардим унга.

У ҳам мен каби ҳеч вақони тушунмади ва тилмоч топиб келишга кетди. Тилмоч анқонинг уруғи. Бўлсаям, инглиз тилида гапиради. Буларнинг шевасида ўзлари базўр сўзлашишса керак?! Тўғриси, битта сўзни талаффуз қилгунингча тилинг синиб кетади.

— Оғайни, — деди ҳамшира кетганидан сўнг ёнгинамда бошлари боғлиқ ётган рус йигит, — камида ярим соат қимирламасдан ётишинг керак. Сенга наркоз қилинган. Юрагинг кўтаролмаслиги мумкин…

— Лекин мен хотинимни…

— Сенинг биргина хотининг экан. Мен бутун оилам қаердалигини билмайман. Лекин ётибман. Ўзим дўхтирман. Шунинг учун сенга маслаҳатим — ёт. У ёғи бир гап бўлар.

Мен бошимни ёстиққа қўйдим. Хотираларимни хаёлимга тикладим. Навбаҳор билан бирга чақалоқни ҳам олиб кетишганди. Кимнинг боласи экан? Бечора она агар тирик бўлса, бутунлай адойи тамом бўлгандир!

— Ҳов, оғайни, сенинг ёш боланг йўқмиди? — дея сўрадим бояги дўхтир йигитдан.

— Бор эдимас, ҳали ҳам бўлиши керак, — деди у қандайдир ҳадик овозда.

— Агар боланг бир ёш атрофида бўлса, у тирик. Мен уни қайиққа ётқизгандим. Хотинимнинг ёнига. Сувда оқиб кетаётган экан…

— Мен сенинг олдингда қарздорман. Ҳақиқатан ҳам, у бир ёш атрофида эди. Хотинимнинг қўлида эди. Менга қара, қирра бурун, сариқ сочмасмиди ўша болакай?

— Бурнини билмадим, лекин сариқ сочли эканлиги аниқ. Уни вертолётда олиб кетишди.

— Ишқилиб, ўша бўлсин. Юрагим ёрилиб кетяпти. Ўзим сенга ёт, дедим-у, лекин чидолмай кетяпман.

У каравотини ғижирлатиб, ўрнидан туриб олди ҳамда қўлига санчилган игнани суғурди.

— Бўлди, бошқа ётолмайман. Настинкани топишим керак.

 

(Асарнинг давомини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги воқеаларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (1-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (2-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (3-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (4-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (5-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (6-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (7-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (8-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (9-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (10-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (11-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (12-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (13-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (14-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (15-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (16-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (17-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (18-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (19-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (20-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (21-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (22-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (23-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (24-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (25-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (26-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (27-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (28-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (29-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (30-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (31-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (32-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (33-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (34-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (35-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (36-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (37-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (38-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (39-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (40-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (41-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (42-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (43-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (44-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (45-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (46-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (47-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (48-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (49-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (50-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (51-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (52-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (53-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (54-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (55-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (56-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (57-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (58-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (59-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (60-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (61-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (62-қисм)

 

 

 

loading...