Ер юзида эркак зоти камайиб бораётган жойлар ёхуд эрсиз юрган аёллар изтиробини ким эшитади?

0

Социологлар дунёнинг турли мамлакатларидаги аёллар ва эркаклар миқдорий таркибини таҳлил қилиб, кўплаб минтақаларда аёл жинси эркак жинсидан сезиларли даражада ошиб кетаётганини маълум қилмоқдалар. Одатда эркаклар ва аёллар нисбати 50/50 фоиз бўлгани энг яхши вариант.

Жамиятда аёлларнинг сон жиҳатидан устунлиги 1-2 фоиздан ошмаслиги керак ва бу кўрсаткич аллақачон муҳим деб ҳисобланади. Қизлар туғилишининг кўпайиш тенденцияси йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу сайёрада эркаклар жуда кам бўлган жойлар пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Эркаклар камайиб бораётган жойларнинг бир нечтасини мисол сифатида келтирамиз.

Шимолий Мариана ороллари

Тинч океанининг ғарбий қисмида жойлашган Шимолий Мариана оролларида аёллар сони эркаклар сонидан анча кўпроқ. Қўпол қилиб айтганда бу ҳудудда “эркаклар танқислиги муаммоси” бор. Шу сабабли бошқа ҳудуд эркаклари таътил кунларида шу ерга ташриф буюрса, мафтункор қиз дўстни топиб олиш эҳтимоли юқори. Маълумотларга кўра, мазкур оролда минг аёлга нисбатан ҳатто 700та эркак ҳам тўғри келмайди.

Будапешт

Венгрия пойтахти Будапештда аёллар сони эркакларникидан устун туради. Ҳозирги вақтда Венгрия пойтахтидаги аёллар сони эркакларнинг сонига нисбатан 5% кўпроқ. Кўпчилик одамлар икки ёки уч фоиз фарқни аҳамиятсиз деб ҳисоблашлари мумкин бўлсада, демография соҳаси мутахассислари бундай фарқни жуда муҳим деб ҳисоблашади. Шу сабабли, Будапешт демографлари ёлғиз эркакларга Венгрия пойтахтига ташриф буюришни маслаҳат беришади.

Иваново

Россиянинг Увод дарёси бўйида жойлашган Иваново шаҳрида аёллар эркакларга нисбатан қарийб 2 баравар кўп. Руслар бу шаҳарнинг “муаммо”лари ҳақида азалдан билишади. Иваново шаҳри норасмий «Келинлар шаҳри» деган номга эга
Шунингдек, бу каби фарқланиш нафақат Ивановода, балки Россия Федерациясининг Курск, Перм, Ярославл каби шаҳарлари ҳам этарлича эркаклар сони билан мақтана олмайди.

Киев

Украинанинг пойтахти Киевда аёллар сони эркаклар сонидан 10 фоизга кўп (55 фоиз 45 фоизга нисбатан).

Таллин
Эстония Республикасининг пойтахти Таллинда ҳам кучли жинс вакиллари этишмаслиги муаммоси мавжуд. Статистлар вазиятни хавфли деб аташади — 75% эркаклар 100% аёлларга тўғри келади. 25% фарқ — бу қўрқинчли кўрсаткич. Бу жараён демографик инқирозга олиб келиши мумкин.