Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил этилади

0

Президентнинг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, улар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, вояга етмаганлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда унинг ҳудудий идоралараро комиссиялари Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва унинг ҳудудий комиссиялари этиб қайта ташкил қилинади.

Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

  • вояга етмаганлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
  • вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича давлат дастурлари
  • ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек улар ижросини назорат қилиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича тизимли камчиликлар сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, кўрилаётган чораларни баҳолаш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш;
  • қарорларни боланинг энг устун манфаатидан келиб чиқиб қабул қилиш;
  • маълумотлар тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;
  • ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш.

Белгиланишича, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Миллий комиссиянинг раиси ҳисобланади.