Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз илиқ ҳаво бўлади

0

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 20-25° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бироз шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-22° илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқ бўлади.