ҲАЯЖОНЛАНИШ ҲАМ КАСАЛЛИКМИ?

0

Ҳаяжонланиш руҳий ҳолат бўлиб, бунда инсон ҳам руҳий, ҳам жисмоний босим остида бўлади. Бу юрак уришининг тезлашиши ва қонга адреналин гормони кўп ишлаб чиқарилишининг ортиши билан характерланади.
Инсонда бу ҳолат бирорта салбий натижани кутиш ёки бирорта нохуш воқеа юзага келишидан чўчиш оқибатида кузатилади. Инсоннинг узоқ муддат бу ҳолатда бўлиши невроз ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Стрессми ёки ҳаяжон?
Ҳаяжонланишнинг стрессдан фарқли томони, у касаллик эмас ва маълум даволанишни талаб этмайди. Бирозгина тинчланиб олиш ва диққатни тўплаш муаммонинг ечими бўлиши мумкин.
Стресс эса руҳий зўриқишнинг бир тури бўлиб, вақтида даволанишни талаб этади. Стресс организм учун нафақат руҳий зарба, балки фазиологик зўриқишни ҳам келтириб чиқаради.

Ўзига ишонганлар ҳаяжонланмайдими?
Айримлар ўзига ишонган одамлар ҳаяжонланмайди, деб ўйлашади. Аммо бу умуман нотўғри фикр. Ҳар бир инсон озми кўпми ҳаяжонланишни ҳис қилади. Айниқса, бу ҳолат кўпчилик олдида гапиришга тўғри келганда ёки маъруза ўқиганда, имтиҳон топшириш вақтида юзага келади.

Ҳаяжонланиш вақтидаги ўзгаришлар
• юракнинг тез-тез уриши;
• қўл ёки оёқ қалтираши;
• тер ажралишнинг кўпайиши;
• кислород етишмаслиги, бош айланиши;
• оғиз ва томоқ шиллиқ қаватининг қуриши;
• тери шиллиқ қаватларининг қизариши;
• қон босимининг кўтарилиши каби бир қанча аломатлар пайдо бўлади.

loading...