Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати қачонгача узайтирилган

0

Бу ҳақда айни дақиқаларда давом этаётган матбуот анжуманида Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Аброр Мақсудов маълум қилди.

«Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган. Уларни алмаштириш бўйича Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш лозим.

Тўлов — базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида ундирилади. Хизмат кўрсатиш муддати — 20 дақиқадан ошмайди».

loading...