Тошкент транспорт университети талабасида коронавирус аниқланди

0

Тошкент транспорт университетининг Авиация транспорти муҳандислиги факультети 3-курс талабасида COVID-19 аниқланди. Шу сабабли ушбу факультет талабалари икки ҳафталик масофавий таълимга ўтказилди.

Факультет жойлашган ўқув биносидаги барча ходимлар ва талабалардан ПЦР тести олинди.

Бу маълумотни университет матбуот котиби Yuksalish—LIVE’га тасдиқлади.

loading...