Омбудсман мурожаатчининг 17 йиллик муаммосини ҳал этишга эришди

0

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи фуқародан уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш бўйича мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаатчининг ёзишича, унга 2003 йилда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилган бўлса-да, у ерга қурилган уй-жойларга туман архитектура, кадастр ва ҳокимлик томонидан сансоларлик қилиниб 17 йилдан бери эгалик ҳуқуқи берилмасдан келинган.

Омбудсман назоратига олинган мазкур иш бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, туман ҳокимига мурожаат қилинди. Натижада 2021 йилнинг февраль куни мазкур турар-жой биноси ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш ва турар жой биносига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф қилиш бўйича туман ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Олий Мажлиснинг

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман) Матбуот хизмати

loading...