Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳам масофавий таълимга ўтди

0

Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар профессор-ўқитувчиларида ҳамда 1 нафар талабада COVID-19 касаллиги аниқланди. Айни вақтда беморлар ўз уйларида шифокорлар назорати остида даволанмоқда. Бу ҳақда ОТМ ректори Камолиддин Ўринбоев маълум қилди.

 

Қайд этилишича, касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида ўқув жараёнлари 2021 йил 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) масофавий шаклда ташкил этилади.

 

ЎзДКда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича зарурий шароитлар яратилган бўлиб, дарс жараёнлари ZOOM видеоалоқа дастури орқали белгиланган дарс жадвали асосида ўтилади.

loading...