Белорусия «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқармоқда

0

Беларуссияда Россиянинг «Спутник V» коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди.

Маълум қилинишича, «Белмедпрепаратй» республика унитар корхонаси бош директори Сергей Беляевнинг сўзларига кўра, ундан апрель ойи охирида – сифат назорати натижалари олингандан кейин аҳолини эмлаш учун фойдаланиш мумкин. Келажакда ишлаб чиқариш ҳажми ойига 500 минг дозани ташкил этиши кутилмоқда.

«Кейинги уч ҳафта ичида ушбу вакцинанинг сифатини назорат қилиш бўйича чоралар кўрилади. Ушбу тадбирларнинг барчаси Гамалея институтида амалга оширилади. Биринчи партияни 100000 вакцина дозаси ташкил этади»,- дея қайд этди Сергей Беляев.

Маълумот ўрнида, Беларусия  Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказган биринчи хорижий мамлакат бўлди, шундан сўнг унинг ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш ишлари бошланди. «Спутник V» октябрда кўнгиллиларни эмлашни бошлади. Оммавий эмлашлар апрель ойида бошланади. Ҳаммаси бўлиб, Беларусияда 5,5 миллиондан ортиқ одамни эмлаш режалаштирилган.

euronews