Юртимизга яна совуқ ҳаво кириб келмоқда

0

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, 28-29 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

28-29 март кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Баъзи жойларида кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.

28-29 март кунлари республика ҳудудларида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

29 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-11° илиқгача пасаяди.

loading...