Тошкентда йўл нотекислиги сабаб «Матиз»лар иштирокида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

0

Жорий йилнинг 30 март куни соат 14:00ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида жойлашган «Қон қуйиш маркази» биноси рўпарасида ҳайдовчи О.Р. йўл нотекислиги сабаб «Матиз» русумли автомобилида секинлашган вақтида, ортида келаётган яна бир «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси З.С. тўқнашиб кетмаслик мақсадида рулни чап томонга бурган. Кескин бурилиш натижасида ҳайдовчи З.С. бошқарувидаги «Матиз» автомобили олдиндаги «Матиз»нинг орқа чап томонига тўқнашиб ағдарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

️Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

️Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...