«Президент ҳамма контейнерга ўтсин, деб айтмаган». Сергели туман ҳокими ҳамкасбларининг контейнерларга кўчаётгани ҳақида

0

Тошкент шаҳар Сергели туман ҳокими Элбек Шукуров 31 март куни YouTube’даги «Alter Ego» лойиҳаси муаллифига интервью берди.

Маълум қилинишича, интервью давомида туман ҳокими шаҳар, ҳокимият, одамлар, ёшлар, пул, Ортиқхўжаев ва ҳатто «Учинчи Ренессанс» борасидаги саволларга жавоб берган.

Журналист Кирилл Альтманнинг интервью давомидаги саволларидан бири «Қачон сиз ҳам контейнерга ўтасиз?» бўлган.

Сергели туман ҳокими Элбек Шукуров бунга «Мен контейнерга ўтмайман. Агар контейнерга ўтган инсонларга эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг қилган иши бир томондан тўғри амалга оширилганини кўриш мумкин. Чунки Ўзбекистонда шундай ҳудудлар борки, бошидан охиригача бориш учун камида 1 соат талаб этилади. Шунингдек, ҳоким айнан бир маҳалла билан ишламоқчи бўлса, балки уларнинг контейнерларга ўтаётганида ва ишлаётганида маъно бордир. Аммо буни қатъий таъкидламаган бўлардим. Бундан ташқари, Президент ҳам ҳамма контейнерларга ўтсин, деб айтмаган», — дея жавоб берган ва ҳокимлик вакиллари учун контейнерларда ишлаш қулай бўлса, буни бемалол амалга ошириши мумкинлигини қайд этган.

Туман ҳокимининг қўшимча қилишича, унда барча қулайликларга эга микроавтобус бор бўлиб, туманни айнан шу транспорт воситасида айланиб чиқади ва муаммоларни ўрганади.