Қашқадарёда чорва молларига тажовуз қилиб, аҳолини саросимага солаётган номаълум махлуқ ҳақида маълумот берилди(видео)

0

Касби тумани Қоратепа қишлоғида кичик чорва молларига тажовуз қилиб, аҳолини саросимага солаётган номаълум махлуқ пайдо бўлганлиги хусусида тахликали миш-мишлар тарқалди.

Касби туман ҳокимлигининг Ахборот хизматига кўра, мазкур хабарларнинг тарқалишига 27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Қоратепа қишлоғида яшовчи И.Шнинг ҳовлисида боғлиқда бўлган 2 бош қўй ва 1 бош қўзининг қандайдир ўткир тишли жонивор томонидан бўғизланган ҳолатда топилиши сабаб бўлган.

Касби туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари А. Рўзиевнинг баёнот беришича фуқаро И.Шнинг ҳовли ҳимоя девори баланд бўлмаганлиги ва дала зовури яқин бўлганлиги туфайли ўткир тишли чиябўри ёки шоқолнинг бошқа бир тури бўлган жонивор ҳовли ҳимоя деворидан ўтиб уй чорвасига тажовуз қилган бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан туман ободонлаштириш бўлимининг махсус овчилар гуруҳи билан бир қаторда туман ИИБнинг вакилларидан иборат гуруҳ шакллантирилиб, аҳоли чорвасига ҳужум қилган жониворни тутиш махсус отряди шакллантирилган. Мазкур ҳолат юзага келган кундан буён бошқа бу каби ҳолат аниқланмаган.

» – Ҳар хил асослантирилмаган хабар тарқатилиши ва аҳолини саросимага солишга сабаб бўлган ахборот тарқатиш қонунга кўра жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Воқелик юзасидан тез фурсатда Касби туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан аниқ маълумотлар ва ахборот тақдим этилади», – дейилади баёнотда.

loading...