Тошкент аэропортида «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилоти таъсирига тушган 25 ёшли йигит ушланди

0

Тошкент аэропортида «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилоти таъсирига тушган 25 ёшли йигит ушланди
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси, Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирувлар давомида «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилоти таъсирига тушган йигит ушланди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида рўйхатда турувчи 1996 йилда туғилган Х.Р. исмли йигит 18 февраль куни Новосибирск—Тошкент йўналишидаги авиарейс билан учиб келган. У билан олиб борилган тезкор профилактик суҳбат давомида Россияда ишлаши давомида «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг таъсирига тушганлиги аниқланган.

Йигитга тегишли бўлган Vertex ҳамда Redmi русумли уяли телефон аппаратлари текширилганда, хотирасида диний мазмундаги тақиқланган материалларни сақлаши ва ўзига яқин бўлган танишларига тарқатганлиги аниқланган. Текшириб кўриш мақсадида унга тегишли бўлган уяли телефон аппаратлари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон божхона чегарасидан ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

loading...