Фарғоналик фирибгар мақсадига етолмади

0

Қўқон шаҳрида тадбиркордан фирибгарлик йўли билан пул ундирмоқчи бўлган сув таъминоти корхонаси ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўқон шаҳар бўлими назоратчиси К.Р. “D.M.” МЧЖга қарашли турар-жой биносини ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, сувдан ноқонуний фойдаланганлиги бўйича расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериш ва ичимлик суви тармоғига қайта улаб беришни ваъда қилиб, 4,1 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.