Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея президентини “тўти”га қиёслади

0

Корея меҳнат партияси Марказий қўмитаси ахборот департаменти директори ўринбосари, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Э Чжон, КХДРни ракета ҳужумлари учун қоралаган ва мулоқотни давом эттиришга чақирган Жанубий Корея президенти Мун Чже Инни танқид қилди.

Жанубий Корея раҳбари баллистик ракеталарини синовдан ўтказган қўшнисининг ҳаракатини қоралаб, икки Корея ва АҚШ «мулоқотни давом эттиришга ҳаракат қилишлари керак», дея таъкидлаган эди.

Шимолий Корея раҳбарининг кичик синглиси Жанубий Корея сиёсатчиларининг баёнотларидан ҳайратда эканини, уларнинг баёноти “такаббурликнинг чўққиси» эканини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея раҳбари ўз сўзларига қарши бормоқда. Жумладан, ўтган йилнинг июль ойида у Жанубий Кореянинг ракета синовларини «тинчлик ва мулоқот қуришга уриниш» деб атаган эди.

Шу билан бирга, Ким Э Чжон Жанубий Корея президентини “Америка тўтиси”га қиёслади.

loading...