«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема суд жараёнидан сўнг жиддий жазоланиши мумкин

0

Эслатиб ўтамиз, футболчи «Олимпиакос» ярим ҳимоячиси Матё Валбуенани видео билан шантаж қилиш ишига алоқадор.

Тергов натижаларига кўра Бензема 2015 йилда воситачи бўлиб ишлаган ва Франция терма жамоасидаги шеригини видеони нашр қилмаслиги учун шантаж қилувчиларга пул тўлашга ундаган. Жанжал туфайли ҳар иккала футболчи Евро-2016 да миллий терма жамоадан четлатилди.

Ўшандан бери Карим бирон марта ҳам миллий жамоага чақирилмаган ва Россияда бўлиб ўтган ғолиб-2018 Жаҳон кубогини ўтказиб юборган.

Суд жараёни жорий йилнинг 20-22 октябрь кунлари Версаль шаҳрида бўлиб ўтади.

Хориж  ОАВ вакилларининг маълум қилишича, Бенземанинг айби исботланса, унда у беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва 75 минг евро жаримага тортилиши мумкин.

Бензема тўрт карра Франция чемпиони, уч карра Испания чемпиони ва тўрт карра Чемпионлар Лигаси ғолиби. У уч марта Францияда “Йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилган.