Ўзбекистонлик боксчиларнинг 3 апрелдаги бокс кечасидаги барча рақиблари маълум бўлди(фото)

0

Бугун “Hilton” меҳмонхонасида жорий йилнинг 3 апрель куни Тошкентдаги “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройида профессионал бокс кечасига  бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда МОҚ ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, кечада жанг қилувчи боксчилар, ДАЗН «Матчроом» компанияси мутасаддилари ва “DAZN” платформаси мутасадди раҳбарлари, спортчи ва мураббийлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) “WBA” ва “IBF” камарларини япониялик Рёсукэ Ивасадан (27-3, 17 КО) ҳимоя қилади.

 

Анжуман аввалида бокс кечасининг ташкилотчиларидан бири бўлган «Матчроом» мутахассислари ҳам юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътиборга алоҳида тўхталиб ўтишди. Кечада рингга кўтариладиган ҳар бир боксчиларимиз сўзга чиқиб, пойтахтимизда мана шундай юксак даражадаги кечани ташкил қилиб бераётган ҳукуматимизга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтишди. Шунингдек, боксчиларимиз 3 апрель кечасида бир-биридан чиройли ғалабаларни тақдим қилишга ваъда бердилар. Шубҳасиз, улар орасида марказий жанг иштирокчиларининг фикри кўпчиликни қизиқтирди.

Оқшомнинг марказий жанги эса Муроджон Аҳмадалиев ва Рёсуке Иваса (Япония) ўртасида бўлиб ўтади.

Муроджон АХМАДАЛИЕВ:  Жаҳон чемпионлик камаримнинг илк ҳимояси Ўзбекистонда, мухлисларимиз кўз ўнгида ўтаётганидан хурсандман. Ушбу жангга узоқ тайёрландим. Биз учун бундай имкониятни тақдим қилаётган Президентимиздан миннатдорчилик билдириб қоламиз. Насиб бўлса, мухлисларимизга чиройли ғалабалар тақдим қилишга ваъда берамиз.

– Рёсуке ИВАСА : Мен учун учун рингга кўтарилиш шараф. шундай экан, жангда ғалаба қозониш учун боримни бераман!

Кечанинг асосий жангидан ташқари қуйидаги жуфтликлар рингга кўтарилишади:

Шаҳрам Ғиёсов – Патрисио Лопес Морено (Мексика) 

Исроил Мадримов – Эммануэл Каломбо (Конго)

Баҳодир Жалолов – Кристапс Зутис (Латвия)

Ҳасанбой Дўсматов – Мусъҳин Кизота (Танзания)

Иқболжон Холдоров – Кулва Бушири (Танзания)

Санжар Турсунов – Иван Юхта (Украина)

Миразизбек Мирзахалилов – Таша Мжуажи (Танзания)

darakchi.uz         М. САТТОРОВА