Эртага жанг! Ҳасанбой Дўстматов ва Баҳодир Жалоловларнинг ҳам рақиблари маълум (фото)

0

3 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо” аренасида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида Ўзбекистоннинг энг кучли чарм қўлқоп усталари кучли рақибларга қарши жанг қилади.

 

Бўлиб ўтадиган мазкур бокс оқшомида иштирок этадиган 8 нафар ўзбекистонлик боксчиларнинг рақиблари маълум бўлди.

 

Олдинроқ Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 KO) Япониялик Рёсукэ Иваса (27-3, 17 KO)га қарши жанг қилиши айтилган, шунингдек, шунингдек Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримовларнинг рақиблари тўғрисида маълумот берилган эди.

 

Бугун эса қолган боксчиларимиз қаторида яна икки нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари +90,7 кг вазнда Баҳодир Жалолов (7-0, 7 КО) – Кристапс Зютис (7-1-2, 7 КО; Латвия) билан, -48,99 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов (2-0, 2 КО) — Муҳсин Кизота (11-2, 5 КО; Танзания)га қарши 10 раундлик WBA International чемпионлик камари учун рингга кўтарилишлари маълум бўлди.

Шу билан бирга ушбу кечада -57,15 кг. вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов (дебют) – Таша Мжуажи (17-7-2, 5 КО; Танзания), -69,85 кг. Иқболжон Холдоров (дебют) – Клува Бушири (13-5-1, 5 КО; Танзания), -90,7 кг. Санжар Турсунов (2-0, 1 КО) – Иван Юхта (3-1-1, 2 КО; Украина) жангларига гувоҳ бўламиз.

Боксчиларимизга ушбу жангларда омад тилаймиз!

loading...