Ироқда «Йўлбарс амири» лақабли ИШИД раҳбарларидан бири қўлга олинди

0

Ироқ қуролли кучлари «Йўлбарс амири» лақабли «Исломий давлат» террористик гуруҳи раҳбарларидан бирини қўлга олди.

Ироқ марказидаги мамлакат қуролли кучлари топшириқ пайтида террорчининг изини топишга ва пистирма ўрнатишга муваффақ бўлган.

«Қуролли кучлар саъй-ҳаракатлари туфайли ‘Йўлбарс амири’ни ҳибсга олди», — дея таъкидлаган Расул. Бундан ташқари, махсус хизмат жангарилар томонидан қўлга олинган учта мотоцикл ва туннелни йўқ қилишга муваффақ бўлган.

«ИШИД»нинг янги етакчисини ҳибсга олиш билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган. Хавфсизлик кучлари мамлакат бўйлаб жангариларни таъқиб қилишни давом эттирмоқда.

Маълумот ўрнида, «ИШИД» («Ироқ ва Шом Ислом давлати») салафий-жиҳодий йўналишидаги террористик қуролли гуруҳ бўлиб, Ироқ ва Сурия ҳудудида кенг тарқалган.

loading...