Мушук касал боласини кўтариб, шифохонага олиб келди (+видео)

0

 

Туркиянинг Измир шаҳрида жойлашган шифохоналарнинг бирига мушук касал боласини кўтариб, олиб келди.

Маълум бўлишича, касалхонада ишловчи ходимлар кўчада яшовчи ушбу мушукни вақти-вақти билан овқатлантириб туришган. Мушук ҳеч қачон бино ичига кирмаган, аммо кунларнинг бирида боласини кўтариб, шифокорларнинг ёнига олиб келган. Кўп ўтмасдан мушук боласининг касал эканлигини аниқлашган.

Тиббиёт ходимлари бино ташқарисидан мушукнинг айнан шундай хасталикка дучор бўлган иккинчи боласини ҳам топиб келишди.

Айни вақтда мушук болаларининг аҳволи яхши. Жониворларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here