Тайванда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

0

Тайванда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Тайван миллий ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум бўлишича, фавқулодда ҳолат 2 апрель куни Тайван вақти билан соат 9:00 да Хуаялян округи «Дацин» тунелига киришда содир бўлган. Поезд 350 нафар йўловчига мўлжалланган 8 вагондан иборат бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, поезд туннелдаги йўлларни тошлардан тозалайдиган ускуна билан тўқнашган. Натижада иккинчи ва учинчи вагонлар рельсдан чиқиб кетган.

 

Дастлаб уч вагондан 60 нафар одам чиқариб олинган. Таъкидланишича, 36 киши вафот этган, 70 дан ортиқ киши яраланган. Тўртинчи ва бешинчи вагонлар жиддий шикастланган. Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

 

Манба: Aniq.uz

 

loading...