Арманистон «Хотира боғи» халқаро акциясига қўшилди

0

Арманистон пойтахти Ереванда Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганлар хотирасига дарахт экилмоқда.

Биринчи ниҳол Ереван мери ва Россия Федерациясининг элчиси томонидан экилди.

Ҳаммаси бўлиб, «Хотира боғи» халқаро акцияси доирасида қурбоннинг хотирасига 27 миллион дарахт экиш режалаштирилган.

«Биз нафақат бутун тарихни, балки бугунги кунда бу ерда яшашимиз учун жонини берган ҳар бир кишини  ёдда тутишимиз керак»  – дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, aкция 18 март куни Россияда бошланиб, 28 мартда халқаро даражага кўтарилди – Қирғизистон унга қўшилди, энди эстафета Арманистонга топширилган.

loading...