Эрон Ташқи ишлар вазири 5 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради

0

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация 5 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.

loading...