Сирдарёда мактаб ўқувчи қизлари ўртасида аёвсиз муштлашув содир бўлганлиги айтилмоқда (видео)

2

«Sirdaryo Xabarlari»га @SirdaryoBOT орқали қизлар ўтасидаги муштлашув, уруш-жанжал воқеалари акс эттирилган видеолавҳа келиб тушди. Воқеа катта эҳтимол билан Мирзаобод туманидаги 5-мактаб ҳудудида содир бўлганлиги айтилмоқда.

Видеолавҳада бир-бири билан урушаётган ўсмир ёшдаги қизларнинг ҳақоратли сўзлар билан номақбул гаплар айтишаётганлигини, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари уларни ажратмоқчи бўлаётганлигини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, видеолавҳадаги воқеа иштирокчиларининг қиш фаслига оид кийимларда эканликлари ва атрофдагиларнинг айримлари тиббий ниқоб тақиб олганликларига таяниб, воқеа ҳодисасининг яқин кунлар ичида содир бўлганлигини тахмин қилишимиз мумкин.

 

loading...

2 ФИКРЛАР

  1. Кизларни ажратиш урнига уларни бир-бирига гиж-гижлаб видеога олган шахснинг узини яхши бир таъзирини бериш бериш керак.

  2. Шу ўқувчилар га хеч қандай чора кўрилмайди мана кўрасизлар секкккин бости бости бўб кетади

Comments are closed.