Жиззахда ИИБ ходими кўкрак қисмига бир маротаба ўқ узиб, вафот этган

0

Жиззах вилояти прокуратураси 2020 йилнинг август ойида ИИБ ходимининг вафот этгани билан боғлиқ маълумотга ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 29 август куни соат тахминан 09-40 ларда Дўстлик туман ИИБ маъмурий биносининг назорат ўтказиш пунктида хизматга жалб қилинган туман ИИБ ходими бўлган марҳум Ш.Б ўзига бириктирилган “Макаров” номли 7230-рақамли жанговар қурол билан кўкрак қисмига бир маротаба ўқ узиб, тан жароҳати олганлиги сабабли туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан, Ш.Б соат 10-30 ларда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

loading...