Сомалида худкуш террорчи ўзини портлатиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Улар орасида ёш бола ҳам бор

0

Сомали пойтахти Могадишода худкуш террорчининг ўзини портлатиши натижасида беш киши, шу жумладан бир бола ҳалок бўлди. Шунингдек, тўрт киши жароҳат олди.

Хабарларга кўра, худкуш террорчи ўзини ёшлар орасида машҳур бўлган қаҳвахона олдида портлатган.
Полициянинг сўзларига кўра, террорчи полиция идораси яқинидаги очиқ жойда чой ичиб оломонга кириб келган, шундан кейин портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.

Ҳозирча ҳеч бир террористик гуруҳ бўлиб ўтган воқеалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

loading...