Ароқхўр одам билан бирга яшаш гуноҳми?

0

8585-савол

Ассалому алайкум! Мен бир ерда бир нарса ўқидим. Ичган одамга овқат бериш гунох, бирга ўтириш гунох, хатто жаноза намози ўқилмайди деб ёзилибди. Мени эрим ичади, бу холатда мен қандай йул тутишим керак, мен гунохкорманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ичган одам гуноҳи кабира қилган ҳисобланади. Уни гуноҳига ёрдам бериш жоиз эмас. Ичиб олган одамга таом бериш, хизмат қилиш қайтарилган иш эмас. Ичишига ёрдам бериш қайтарилган. Сиз ҳикмат билан иш тутинг, хуши жойидалигида, яъни гапингизни оладиган ҳолатда бўлганида чиройли йўл билан етказинг. Гуноҳига сизни ҳам шерик қилмаслигини илтимос қилинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

loading...