Коронавирусни ўлдирувчи робот ихтиро қилинди

0

Швейцарияда ультрабинафша нурлари ёрдамида барча микроблар билан кураша оладиган аппарат ихтиро қилинди.

Кўпчилик унга коронавирусни ўлдирувчи робот деб ном берган.

У парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун самолётларнинг ички қисмларига қайта ишлов беришга мўлжалланган.

Таъкидланишича, битта лайнерни дезинфекция қилиш учун 13 дақиқа вақт кетади.

«Биз машинани ёқамиз ва самолётда қолдирамиз. У дезинфекция қилади ва иш тугагандан сўнг автоматик равишда тўхтайди. Инсон билан техника алоқада бўлмайди. Саёҳатчилар учун аҳамиятли нарса шундаки, ўриндиқларда кимёвий моддалар излари бўлмайди, ҳамма нарса мутлақо тоза бўлади», дейди қурилмани ишлаб чиқарган компания вакили Жодок Элмигер.

Манба: @ssvuz
@ssvmatbuotkotibi

loading...