Бу йил ҳам БААда Рамазон чодирлари бўлмайди

0

Абу-Даби муниципалитетлар ва транспорт департаменти Рамазон ойига хос чодирлар ўрнатишга рухсат берилмаслигини маълум қилди. Бирлашган Араб Амирликлари Фавқулодда ҳолатлар ва табиий офатлар бўйича миллий марказнинг COVID-19 билан боғлиқ хавфсизлик протоколи ана шуни тақозо қилади.
Аввалроқ Дубай, Ажман ва Шаржа амирликларида ҳам Рамазон чодирларини ўрнатиш тақиқланган эди. Мутасаддиларнинг фикрича, Рамазон чодирларининг ўрнатилиши одамларнинг кўплаб йиғилишига ва ижтимоий масофанинг бузилишига олиб келиши мумкин. Одатда бундай чодирлар масжидлар олдида ўрнатилар, ишчилар ва эҳтиёжмандлар у ерларда ифтор қилиши мумкин бўларди. Бироқ ўтган йилда бўлгани каби бу йил ҳам Рамазон чодирларига рухсат берилмади.
Бу галги Рамазон ойида бепул таомларни хайрия ташкилотлари тарқатади, уларнинг иши эса нозирлар кузатиб боради, дея хабар беради Gulf Business.

loading...