«Forbes» дунёдаги энг бой одамлар рейтингини эълон қилди

0

«Forbes» сайёрадаги энг бой одамларнинг 35 йиллик рейтингини эълон қилди. 

Унга кўра, «Amazon» асосчиси Жефф Безос кетма-кет тўртинчи йил рейтингнинг етакчиси сифатида қайд этилган. Унинг бойлиги бир йил ичида 64 миллиард долларга ошиб, 177 миллиард долларга етган.
«SpaceX» ва «Tesla» акцияларига эгалик қилувчи Илон Маск эса бойлигини бир йил ичида 6 бараварга ошириб (2020 йилда бу кўрсаткич 24,6 миллардни ташкил этган), 151 миллиард долларга етказган ва рейтингда иккинчи ўринга чиққан.
«Louis Vuitton Moët Hennessy» гуруҳи президенти Бернард Арно 150 миллиард долларлик бойлиги билан кучли учликка якун ясаган. Унинг бойлиги йил давомида деярли 2 бараварга ошган.
Тўртинчи ва бешинчи ўринлардан 124 ҳамда 97 миллиард долларлик капитал билан мос равишда «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс ва «Facebook» раҳбари Марк Цукерберг ўрин олган.
Қайд этилишича, 2021 йилги «Forbes» рейтингидан 2755 миллиардер жой олган (бу 2020 йилга нисбатан 660 тага кўп). Уларнинг умумий бойлиги 2020 йилдаги 5,08 триллион доллардан рекорд даражадаги 13,08 триллион долларга етган.

loading...