МАСТОПАТИЯ ҚАНДАЙ КЕЛИБ ЧИҚАДИ?

0

Мастопатия касаллигининг келиб чиқишида асосий рол ўйнайдиган омилларга қуйидагилар киради:

– насл;

– аёл организмидаги гормонал ўзгаришлар;

– асаб тизимининг ҳолати;

– атроф-муҳит;

– экология;

– овқатланиш тарзи.

– Кўкрак бези тўқимасидаги ўзгаришлар аёл кишидаги мавжуд гинекологик касалликлар билан ҳам узвий боғлиқдир. Булар — узоқ вақт давом этган тухумдон ва бачадондаги шамоллаш жараёнлари, кўп сонли сунъий абортлар, жинсий ҳаётнинг мунтазам тарзда эмаслигидир.

-Сунъий абортларнинг кўкрак бези тўқимасига кўрсатадиган салбий таъсири ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқ зарур. Баъзи муаллифларнинг кўрсаткичларига қараганда, 20-24 ёшларда қилдирилган сунъий аборт кўкрак бези саратонининг ривожланиш хавфини 2 маротабага оширар экан.

loading...