Нобель мукофоти совриндори, «евронинг отаси» Роберт Манделл вафот этди

0

Манделл узоқ давон этган касалликдан сўнг, 4 апрель куни тонгда Тосканадаги (Италиянинг марказий қисмида жойлашган ҳудуд) шифохонада вафот этди. У сўнгги ўттиз йил давомида Сиена провинцияси (Тоскана ҳудудида жойлашган) ва Нью-Йоркда навбатма-навбат яшаб келаётган эди, деб ёзади агентлик.

Роберт Манделл евро ғоясига туртки берган шахс сифатида танилган. 60 йилларнинг бошида у оптимал валюта зоналари назарияси (пул сиёсатининг умумий мақсадларига бир нечта ҳудудлар орқали иложи борича кам харажат ёки зарар билан эришиш мумкин бўлган соҳалар) ҳаммуаллифларидан бири бўлди.

Манделл бир нечта университетларда дарс берди, лекин фаолиятининг асосий қисмини Нью-Йоркнинг Колумбия университетига бағишлади. 70 йилларда у ҳозирги Европа Иттифоқининг прототипи бўлган Иқтисодиёт ва валюта кенгашининг молия қўмитасида ишлаган. 1999 йилда «Турли хил валюта курслари режимлари доирасида пул ва солиқ сиёсатининг таҳлили, шунингдек, оптимал валюта зоналарининг таҳлили учун» иқтисодчи Нобель мукофоти билан тақдирланган. Манделлнинг тадқиқотлари евронинг асосини яратишда ёрдам берган.

loading...