Туркманистонда халқ итбоқарлари ҳамда хизмат кўрсатган итбоқарларга қанча маош берилишини билиб олинг

0

Туркманистонда халқ итбоқарлари ҳамда хизмат кўрсатган итбоқарларга бир марталик мукофот пуллари ва ойлик пул маблағлари берилади. 

Унга кўра, халқ итбоқари унвонига сазовор бўлганларга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марталик мукофот ва ойлик, пенсия, нафақа ҳамда стипендияларига энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида ойлик устама қўшилади.
«Хизмат кўрсатган итбоқар унвонини олганларга эса энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир марталик мукофот ва ҳар ой энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида устама берилади», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, «Туркманистон халқ итбоқари» унвони мамлакат мустақиллиги йилларида халқнинг миллий қадриятларидан бири бўлган туркман алабайларининг дунё миқёсидаги обрўсини оширишга катта ҳисса қўшган шахсларга берилади. Туркман халқининг энг бой маданий меросининг ажралмас қисми бўлган туркман алабайларини боқиш ва наслини кўпайтиришда катта хизмат қилган шахслар «Туркманистонда хизмат кўрсатган итбоқар» унвони билан тақдирланади.
Маълум қилинишича, ушбу мукофотлар Туркманистон фуқароларига, шунингдек, чет элликларга ҳам берилиши мумкин.

loading...