АҚШда дафн маросими учун 9 минг доллардан ажратилади

0

Кейинги ҳафтадан AҚШ президенти Жо Байден маъмурияти дафн маросимида ёрдам дастурини ишга туширади. Унга кўра фуқароларга 9000 долларгача молиявий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

COVID-19 дан вафот этган ҳар бир америкаликнинг дафн маросими учун маблағ ажратилади. Дастур фуқароларнинг даромадидан қатъи назар, оилаларга тақдим этилади. Фақат зарур ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш имтиёзли дастурларда иштирок этмаслик талаб этилади.

Иштирок этиш ҳуқуқига эга одамлар сони номаълум бўлганлиги сабабли ҳозирда дастурнинг якуний қиймати мавжуд эмас. Аммо, газетанинг таъкидлашича, бир неча миллиард долларни ташкил этиши мумкинлигини тахмин қилса бўлади.

Янги ташаббуснинг бошланиши мамлакатдаги коронавирусдан катта йўқотишларга боғлиқ. Бугунги кунда 557 мингдан ортиқ америкалик COVID-19 қурбонига айланган.

xabar.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here