«Чала ўликни тирилтириб, кўчада қолдим…» (РЕАЛ ҲАЁТИЙ ВОҚЕА АСОСИДАГИ ВИДЕО)

0

Таҳририятимизга чалажон эрини оёққа турғазиб туҳматга қолган, хиёнаткор эри томонидан хўрланган аёл қисмати ҳақида хат келган эди. Шуни сизга тақдим этмоқдамиз.

— Ҳаммаси эсингиздан чиқиб кетдими?! А! Гилосдан йиқилиб белингизни синдиргандингиз, кейин касалхонада дўхтирнинг ваҳима қилгани, кейин жиянингиз пулингизни рухсатсиз ишлатгани учун қон босимингиз ошиб кетди! Инсульт бўлдингиз. Ярим жонга айландингиз, танангизнинг ярми умуман ишламас эди!.. Сиз одам бўлмасдингиз! Лекин мен сиз билан қонуний ажрашган бўлсам ҳам Россиядан ҳамма ишларимни ташлаб келдим. Мени кўрган қариндошларингизнинг бари тумтарақай бўлиб қочиб кетишди! Чунки сиз ҳеч кимга керак эмас эдингиз!.. Ўлсангиз яхшироқ эди! Битта ташвиш бўлар эди. Аммо қариндошларингизнинг бирортасининг ҳам тоқати сизни ювиб тарашга, овқатларингизни едириб қўйишга, ҳожатингизни тозалашга етмас эди!.. Лекин мен сиз ҳайдаб юборган аёл ҳаммасини бажардим. Уйингизни чинни-чироқ қилдим. Оғзингизга овқатингизни чайнаб солдим. Туни билан ухламай чиқдим. Куни бўйи!..

— Инсульт бўлган яна битта ўртоғингиз бор эди. У ўлди! Эшитдингиз, типирчиладингиз, мен ҳам ўламан дедингиз, лекин мен бунга йўл қўймайман, дедим. Сизни сақлаб қоламан дедим. Аввалгидан ҳам яхшироқ қарашга ҳаракат қилдим. Дориларингизнинг бирортасини бир лаҳза олдин ё кейин бермадим… Пул йўқ эди. Аммо мен ўзимнинг яқинларимдан қарз олдим. Сиз ҳайдаб юборган, Сиз билан қонуний ажрашган аёл!.. Нега ажрашгандим?! Хиёнатларингиз шунчалик кўп эдики… Биттасига, иккитасига, ўнтасига чидадим. Аммо сиз тўхтай демас эдингиз, нечтасини мен йўқлигимда уйга олиб келдингиз!.. Нечтасида мен ўзим устингларга келиб қолдим!..

— Биринчи марта қўлларингизни қимирлата олганингиз эсингиздами?! Биринчи марта қадам босганингиз-чи!.. Сизни ташқарига суяб олиб чиққан эдим… “Яшаш зўр!.. Ҳаёт зўр!” деган эдингиз… Сиз юра бошладингиз! Ташқарига чиқиб ҳовлида ўтирардингиз. Менинг томорқада ишлаётганимни томоша қилардингиз!.. Сиз ҳассага суяниб юра бошладингиз, тўй-томошаларга бора бошладингиз, кейин ҳассани ҳам ташладингиз. Кучингиз йиғила бошлади!.. Орадан икки йил ўтганидан сўнг, тўла-тўкис аввалги ҳолингизга қайтдингиз! Мени саволларга кўмиб ташладингиз! “Россияга нимага боргандинг? Ким билан боргандинг? Нечта ўйнашинг бор эди?!” Мен пул ишлаб топиш, яшаш учун борганлигимни минглаб марта такрорладим… Лекин сиз ишонмадингиз, мени ўзингиздай деб ўйладингиз. Ҳатто “биринчи марта келганингда ҳомиладор эдинг”, дедингиз!.. Мени ҳайдаб юбордингиз!..

Манба: Hordiq.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here