Facebook фойдаланувчиларининг маълумотлари қандай тарқалиб кетганини тушунтирди

0

Facebook 530 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумотларининг тарқалишига унинг тизимларига уюштирилган хакерлик ҳужуми эмас, балки оммавий маълумотларни интернетдан скрин қилиниши сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилди.

Маълум бўлишича, бузғунчилар интернет ресурсларидан маълумотларни олиш орқали фойдаланувчилар маълумотларига эга бўлган.
«Шуни англаш керакки, улар тармоқ тизимларини бузиш орқали эмас, балки платформадан маълумотларни олиш орқали фойдаланувчилар маълумотига эга бўлган», дейилган баёнотда.
Маълумот ўрнида, 3 апрель куни 500 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари ва телефон рақамлари интернетда тарқаб кетган. Ҳодиса 106 мамлакат фуқароларини қамраб олган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here