Huawei’нинг симсиз FreeBuds 4i наушниклари тақдим этилди(фото)

0

Huawei компанияси юқори автономликка эга, тезда қувватланувчи, сифатли овоз ва атрофдаги шовқинларни сўндиришга қодир технология билан жиҳозланган FreeBuds 4i симсиз наушникларини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Huawei FreeBuds 4i ичига ўрнатилган микрофонлар ёрдамида атрофдан тарқалаётган шовқинларни блоклайди. Наушниклар ишининг алгоритми турли товушларни — одамлар овози, транспорт товуши ва шу каби бошқа шовқинларни сўндиришга мослашган. Овоз ўтказувчанлик режими эса аксинча, наушник тақилганида ҳам атрофдаги овозларни эшитишга имкон беради.

Шовқинни фаол сўндириш тизими ёқилгани ҳолатда мусиқа тингланса, Huawei FreeBuds 4i наушниклари узлуксиз 10 соатгача, суҳбатлашув режимида эса 6,5 соатгача ишлай олади.

Huawei FreeBuds 4i сифатли овоздан ташқари, бошқариш қулайлиги билан ҳам ажралиб туради. Қўл ҳаракатлари ёрдамида фойдаланувчи мусиқани ўчириб-ёқиши, овозли хабарларга жавоб қайтариши ва шовқинни сўндириш тизимини ишга тушириши мумкин.

 

Мазкур наушниклар уч хил рангда тақдим этилган: керамик оқ, қора кўмир ва қизил. 20 апрелдан бошлаб Huawei FreeBuds 4i’ни олдиндан буюртма қилиш мумкин бўлади — таклиф этилаётган нархи 102 доллар.

loading...