МИБга ташаккур айтишни унутмаганлар! Ёхуд мурожаатсиз бошланган сайёр қабул

0

Инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган мамлакатимизда, бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизим яратилган. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш жараёнида фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Х.Кабирджанов, Бюро директорининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳайдаров томонидан ҳамда Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи О.Бозоров иштирокида жорий йилнинг 7 апрель куни сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унга кўра, пойтахт аҳолиси томонидан Мажбурий ижро бюроси органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган мурожаатлари ўрганилди, муаммоларга ечим топилди.
Жумладан, фуқаро М.Исаматованинг мурожаатига кўра, Бюронинг Сергели туман бўлим иш юритувида “Ташкент авто агент” МЧЖдан автотранспорт воситаси лизинг асосида фуқаро М.Исматова томонидан сотиб олинган бўлиб, ҳозирда мазкур ташкилотга нисбатан суднинг қарори чиқарилганлиги, лизинг асосида олинган автотранспорт воситаси МИБ Сергели туман бўлим давлат ижрочилари томонидан қидирув эълон қилиниб, хатланиб олиниб қўйилганлигидан норози. Шунингдек, автотранспорт воситасини мурожаат муаллифининг номига расмийлаштириб берилишида амалий ёрдам сўраган.

Бундан ташқари, А.Муслимов Бюронинг Яккасарой туман бўлим иш юритувида бўлган ижро ҳужжати юзасидан қарздор Б.Имамовадан ундирувчи Р.Имамов фойдасига жами 160 млн. сўм миқдорида қарздорликни ундириш ҳамда ундирувчи Р.Имамовни Яккасарой тумани, 2-тор Закивалидий кўчасида жойлашган хонадонга киритиб қўйилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Шунингдек, Э.Йўлдошев Бюронинг Чилонзор туман бўлим иш юритувида ундирувчи қизи С.Йулдошеванинг фойдасига қарздор Ш.Усаровдан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 3 ойлик қарздорликни тўлиқ ундириб берилишини ва алимент қарздорлигини қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишида амалий ёрдам сўраган.

Яна фуқаролардан Е.Матвеева, М.Хасанбаева, Н.Ботиралиевалар ҳам сайёр қабулда ўз мурожаатларига ечим топишди. Энг қувонарлиси алимент ундирувчиси Н.Ботиралиева сайёр қабулга мурожаат билан эмас балки, Бюро раҳбариятига ўз ташаккурини билдириш учун ташриф буюрган.

Бюронинг Яшнобод туман бўлим давлат ижрочиси Ш.Шарофутдинов томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати бўйича ундирувчи Н.Ботиралиева фойдасига алимент пуллари ундириб келинаётганлиги, ижро ҳужжатининг ижроси ўз вақтида таьминлаб берилаётганлиги сабабли, миннатдорчилик билдирган.

Хулоса ўрнида, Бюро органларига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг ўз вақтида ечимини топишда, фуқаролар соҳа фаолиятидан рози бўлиши йўлида ҳар бир мурожаат эътиборда ва амалда ижобий ечим топилишига ҳаракат қилинмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here