Россияга бир миллион нафаргача меҳнат мигрантлари қайтиши мумкин

0

Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов яқин кунларда бир миллион нафаргача меҳнат мигрантлари қайтиши мумкинлигини айтди.

Маълум қилинишича, бунга коронавирус пандемияси сабаб Марказий Осиё мамлакатлари билан қарийб бир йил тўхтатиб қўйилган мунтазам парвозларнинг 1 апрелдан қайта тикланиши туртки бўлади.

«Бир миллион кишини кутяпмиз. Қийинчилик шундаки, ҳозир рейслар кам учяпти»,- деди Коженов.

Коженов ер усти чегара постлари очилиши билан вазият кескин ўзгаришини истисно қилмади. Коронавирус пандемиясининг ортга чекиниш суръати бунга жиддий умид қилиш имконини беради.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here