ШИФОКОР НОНУШТА УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ ЕГУЛИК НИМА ЭКАНЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ!

0

Нонуштани фақатгина оқсил ва углеводларни ўз ичига олган таом билан соғлом, дейиш мумкин. Бу ҳақда тўғри овқатланиш мутахассиси Юлия Чехонина «Звезда» телеканалида маълумот берди.

Одатда аксарият инсонлар нонуштага бир хил таом истеъмол қилади, масалан бўтқа. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон эрталабдан энергия манбайи бўлмиш углеводларга муҳтож. Оқсилга бой бўлмаган таомларни нонуштада тановул қилиш кун давомида организм талаб қиладиган эҳтиёжни қондирмаслик хавфини оширади. Агар бир кунлик оқсил меъёрида етказиб берилмаса, танада ортиқча ёғ ва углеводлар йиғила бошлайди. Бу эса тана вазнининг ошишига олиб келади.

Оқсилга бой бўлган тухум, пишлоқ, сут маҳсулотлари, парранда гўшти, мол гўшти, жигар, балиқ, брокколи каби маҳсулотлар нонуштада қанча кўп истеъмол қилинса, кун давомида организмда рўй берадиган фаолият янада яхшиланади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here